Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли навоийшунос Акром Маликовга чиқарилган суд ҳукми ўрганилмоқда — Олий суд

Таниқли навоийшунос Акром Маликовга чиқарилган суд ҳукми ўрганилмоқда — Олий суд

Ўзбекистон Республикаси Олий суди "SOF.UZ" сайтида чоп этилган “Олий суд навоийшунос Акром Маликнинг шикоят аризасига эътибор қаратмади” мақоласи юзасидан муносабат билдирган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилишларича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 13 январдаги ҳукмига кўра, Маликов Акром Абдуҳамидович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 159-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари, 2441-моддаси 3-қисми “а,в,г” бандлари, 2442-моддаси 1-қисми билан Жиноят кодекси 59-моддаси тартибида 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Шу суд кассация инстанциясининг 2018 йил 23 февралдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Ҳимоячилар Т.Жуманиязов ва Ф.Мустонов томонидан А.Маликовга оид жиноят иши юзасидан чиқарилган суд қарорларидан норози бўлиб, Олий судга назорат тартибида шу йил 22 июль куни шикоят берилган.

Ҳозирда мазкур шикоят асосида А.Маликовга оид жиноят иши юзасидан чиқарилган суд қарорлари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг