Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар мактабида болалар полда ухлашга мажбур бўлмоқда (фото)

Сурхондарёда кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар мактабида болалар полда ухлашга мажбур бўлмоқда (фото)

Фото:«Xabar.uz»

«Xabar.uz»га Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида жойлашган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган мактаб интернатидаги шароитлар юзасидан мурожаат келиб тушди. 

Мурожаатда маълум бўлишича, мактабда бола сони кўп, ётиш учун жой етишмовчилигидан болалар кутубхонада, полни устида кўрпа тўшаб тунашга мажбур бўлишмоқда. 

Фото:«Xabar.uz»

Шунингдек, совуқ кунларда ётоқхона ва синфхоналарни иситиш жуда суст. Ўтган йили совуқ хоналарда дарс машғулотлари олиб борилган. Маълум бўлишича, текширувлар вақтидагина синф хоналари иситилади, бошқа вақтларда яна ўша эски аҳвол давом этади. 

«Болалар учун ўйин майдончаси, спорт зали, ҳаммом, ўқитувчилар хонаси, маънавият хонаси, ёшлар етакчиси хонаси, айрим фан хоналари, тадбирлар зали ҳам йўқ. Ошхона жуда кичик. Бу муаммоларнинг бир қисми холос» дейилади мурожаатда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг