Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда депутатликка номзодлар билан маxфий суҳбат ўтказилдими? Расмий баёнот

Сурхондарёда депутатликка номзодлар билан маxфий суҳбат ўтказилдими? Расмий баёнот

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида депутатликка ва маҳаллий кенгашларга раисликка номзодлар билан махфий учрашув ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқаб кетган эди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бу хабарларга расмий баёнот билан жавоб берди ва қуйидагиларни маълум қилди.

«Хабарда айтилган суҳбат бўлғуси депутатликка, маҳаллий кенгашларга раисликка номзодлар билан эмас, балки турли соҳаларда намунали фаолият кўрсатиб келаётган вилоят фаоллари билан ўтказилган.

Суҳбат давомида вилоятда Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказиладиган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш, аҳолига Ҳаракатлар стратегияси, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Ёшлар – келажагимиз» ва «Беш ижобий ташаббус» каби муҳим дастур ҳамда режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиш юзасидан фикр алмашилган», — дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг