Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарё вилоятида ҳам прокурор ўзгарди

Сурхондарё вилоятида ҳам прокурор ўзгарди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Турдиев Садриддин Абдуллаевич Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

С.Турдиев тайинловга қадар Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган У.Қосимов аввалроқ Фарғона вилояти прокурори этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг