Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суперлиганинг 4-тури марказий баҳсида ҳисоб очилмади

Суперлиганинг 4-тури марказий баҳсида ҳисоб очилмади

Фото: «ufa.uz»

Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган учрашувда «Сурхон» жамоаси Тошкентнинг «Пахтакор» клубини қабул қилди. Ўйин 0:0 ҳисобида дуранг билан якунига етди. «Пахтакор» ўтган учта турнинг барчасида ғалаба қозониб келаётганди. «Сурхон» эса учта ўйинда 1та дуранг, 2та ғалаба қайд этганди.

«Сурхон» — «Пахтакор» учрашувини ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Тўра Боболов, ЎФА ва Сурхондарё вилояти футбол ассоциацияси мутасаддилари биргаликда бевосита стадиондан томоша қилганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Coca Cola Суперлига, 4-тур
«Сурхон» — «Пахтакор» — 0:0
«Сурхон» : Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов (Аюбхон Нўъмонов, 55), Шавкат Саломов (Равшанбек Хурсанов, 90+7), Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Дарко Станоевич, Шерзод Ҳакимов (Мирзакамол Камолов, 84).
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Акром Комилов, Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сидиқов, 46), Драган Черан, Егор Кримец, Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев, 71), Одилжон Ҳамробеков, Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 88), Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг