Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Спорт вазирига яна бир лавозим юкланди

Спорт вазирига яна бир лавозим юкланди

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг анжуманлар залида Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда вазирлик мутасаддилари ҳамда федерациянинг ижроқўм аъзолари иштирок этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Конференцияда ташкилий масала кўриб чиқилган. Шу кунгача федерация президенти лавозими вакант бўлиб турганлиги сабабли Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Дониёр Бурнашев ушбу лавозимга Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев номзодини илгари сурди. Овоз бериш жараёнида номзод бир овоздан маъқулланди ҳамда Д.Набиев Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти этиб сайланди.
 
Йиғилишда сўз олган Дилмурод Набиев волейбол мамлакатда кенг оммалашган ва энг севимли спорт турларидан бири саналса-да, бироқ унинг ривожланиш даражаси бошқа ўйин турлари билан солиштирганда сезиларли даражада ортда қолаётганини танқид қилди ва эндиликда барча бир ёқадан бош чиқарган ҳолда ушбу Олимпия спорт турини янги босқичга олиб чиқиш учун астойдил ҳаракат қилишини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг