Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сочида биринчи қор ёғди (видео)

Сочида биринчи қор ёғди (видео)

Фото: «Известия»

Сочи курортларининг бирида, денгиз сатҳидан 2050 метр баландликда биринчи қор ёғди.

Гувоҳларга кўра, 7 сентябрь тонгидан қор ёға бошлаган. Охирги марта 30 йил бурун бу ерда биринчи қор шунақа эрта ёққан экан, дейилади «Sochi24.tv» телеканали хабарида.

Маҳаллий аҳоли биринчи қор фото ва видеоларини ижтимоий тармоқларда улашмоқда.

Ўтган йилнинг мартида Сочига қизғиш қор ёққан эди. Саҳрои Кабирдаги кучли қум бўрони жуда кўп чангни осмонга учириб кетган ва натижада Россия, Болгария, Украина ва Молдовага Африка қуми тусидаги ёғин ёққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг