Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сиз қайси хизматлардан онлайн тарзда фойдаланишни истайсиз?

Сиз қайси хизматлардан онлайн тарзда фойдаланишни истайсиз?

«Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» Ягона порталда онлайн давлат хизматларини йўлга қўйиш юзасидан сўровнома ташкил қилди.

Сўровнома икки хил кўринишда тузилган:

1) http://bit.ly/egovuzbekistan Талаб юқори бўлган 40 дан ортиқ давлат хизматларидан ташкил топган сўровнома. Ушбу хизматлар давлат органлари томонидан тақдим этилаётган давлат хизматлари кўрсатиш статистикаси таҳлили асосида Марказ томонидан аниқланди.

2) http://bit.ly/egovuzbekistan 2 400 дан ортиқ давлат хизматларини ўз ичига олган сўровнома. Ушбу сўровнома. Сиздан кўпроқ вақт ажратишингизни талаб қилади, бироқ анъанавий шаклда тақдим этиладиган хизматларнинг деярли барчасини қамраб олади.

Овоз беришингиз учун қулайлик яратиш мақсадида, хизматлар уларни тақдим этадиган вазирлик ва идоралар кесимида гуруҳланган. Шу билан биргаликда, ҳар бир йўналишда, сиз ўзингиз Ягона портал орқали олишни истаган хизмат номини қўшишингиз мумкин (агар улар таклиф қилинган руйхатда мавжуд бўлмаса).

Сўровнома 2019 йил 15 сентябргача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг