Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёлик спортчиларга 100 млн сўм ва 3 хонали уй берилади. Агар...

Сирдарёлик спортчиларга 100 млн сўм ва 3 хонали уй берилади. Агар...

Фото: вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Токио-2020 ХХХII Олимпияда ўйинларига лицензияни қўлга киритган сирдарёлик спортчиларга 100 млн сўмдан пул мукофот, шунингдек, яхши натижалар кўрсатиб совриндорлар сафида бўлганларга 3 хонали уй берилади. 

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, Гулистон шаҳридаги «Алпомиш» спорт мажмуасида мамлакат, жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндорлари ҳамда мураббийлари вилоят ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарлари томонидан тақдирланди.

Хусусан, сирдарёлик спортчилар 2020 йилда Япония давлати Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва XVI параолимпия ўйинларида қатнашиш учун лицензияни қўлга киритиш мақсадида кураш олиб бораётган 15 нафар спортчига машғулотларни самарали ташкил қилишлари ҳамда уларни қўллаб қувватлаш мақсадида 10 миллион сўмдан, уларнинг мураббийларига эса 5 миллион сўмдан пул мукофотлари берилди.

Шунингдек, спортчиларга олимпияда лицензиясини қўлга киритган куни ҳар бирига 100 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда ХХХII Олимпияда ўйинлари мусобақасида яхши натижалар кўрсатиб, совриндорлар сафида бўлганларга Гулистон шаҳрида бунёд этилаётган кўп қаватли замонавий янги уйлардан 3 хоналик квартира совға қилинишига ваъда берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг