Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда йўловчи автобус ЙТҲ натижасида ағдарилиб кетди

Сирдарёда йўловчи автобус ЙТҲ натижасида ағдарилиб кетди

Фото: Сирдарё хабарлари

Кеча Сирдарё вилоятида йўловчи «Исузу» автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда «Сирдарё хабарлари» каналида маълумот бериб ўтилган.

Хабарда айтилишича, кеча, 2019 йил 11 июл куни таҳминан соат 10дан ўтганда Янгиер - Гулистон йўналишида ҳаракатланаётган «Исузу» автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Автобус йўл четига ағдарилиб тушган.

Ҳозирча автобусда қанча йўловчи бўлгани ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг