Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото:«Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатиб келган Анвар Расулович Каримов Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.  Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри хабар берди. 

Анвар Каримов 1977 йилда Боёвут туманида туғилган.

У бир неча йил мобайнида Сирдарё вилояти молия бошқармаси бошлиғи вазифасида ҳам ишлаган.

Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Муродилла Ёқубович Эшматов «Халқ банки» республика бошқаруви раиси этиб тайинланди.

У 2016 йил декабр ойидан буён вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг