Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарё ҳокими энг зўр ўқитувчиларга машина ваъда қилди

Сирдарё ҳокими энг зўр ўқитувчиларга машина ваъда қилди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ўқитувчилар учун эълон қилган «Энг яхши мактаб», «Энг яхши мактаб директори», «Энг яхши фан ўқитувчиси» танловлари ғолибларига автомобиль совға қилинишини айтган.

— Биз агар таълимда сизлар билан биргаликда натижа қила олсак, танлов низомига ўзгартиришлар киритиб, совғаларни яна кўпайтирамиз. Бунинг учун барчамиз эртанги кунимиз бўлган ёшларимизни янада салоҳиятли қилиб тарбияламоғимиз керак, — деган вилоят ҳокими.

Шунингдек, ҳоким тадбирда Сирдарё вилоятидаги мактабларнинг таълим-тарбия салоҳиятини кўтариш, фаолият самарадорлигини ошириш борасидаги янгича ёндашувлар бўйича бир қатор муҳим кўрсатмалар берган.

Тадбир давомида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан сирдарёлик бир гуруҳ фидойи ўқитувчиларга давлат мукофотлари топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг