Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Корейслар Швейцария билан 5G роумингни йўлга қўйишди

Корейслар Швейцария билан 5G роумингни йўлга қўйишди

Фото: «ZDNet»

Жанубий Кореянинг «SK Telecom» оператори ўз абонентлари учун Швейцарияда 5G роуминг хизматини ишга туширди.

«SK Telecom» сим-картаси ва «Samsung Galaxy S10» смартфони ҳамда тегишли тарифга эга мижозлар Швецияга боришганида «Swisscom» тармоқларига улана олишади.

Эслатиб ўтамиз, «Swisscom» шу йилнинг апрелида Европада биринчи бўлиб (Жанубий Кореядаги «SK Telecom» билан бир пайтда) 5G хизматларини йўлга қўйганди.

Бешинчи авлод алоқа тармоғи жуда юқори тезлик (1Гбит/сониягача)ка эга, катта файлларни, масалан, фильмларни бир неча сонияда кўчириб олса бўлади. АҚШ, Хитой ва Россия мобил алоқа компаниялари ҳам тез орада 5G тармоқларини ишга тушириши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг