Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шомуродовнинг икки голи Ўзбекистонга ғалаба келтирди

Шомуродовнинг икки голи Ўзбекистонга ғалаба келтирди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон терма жамоаси Фаластин термаси устидан ғалаба қозонди ва гуруҳ пешқадами бўлиб олди.

Вадим Абрамов бу баҳсни таркибдаги ўзгаришлар билан бошлади. Одил таянч ярим ҳимоясидаги ўз ўрнига қайтиб, ўйинни бошқарди. Эрдор Шомуродов эса яна голеадорлигини намойиш этиб, учрашувда киритилган икки голга ҳам муаллифлик қилди.

Энди, терма жамоамиз саралашнинг 7-турида (2020 йил 26 март куни) дам олади. 8-турда эса (2020 йил 31 март куни) Яманга сафар қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси Эктор Купер бошчилигида биринчи турда Фаластиндан мағлубиятга учраганди.

ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи.

«D» гуруҳи. 6-тур. 19 ноябрь

Ўзбекистон – Фаластин – 2:0

Голлар: Элдор Шомуродов (17, 58)

Ўзбекистон: 1.Элдор Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Рустам Ашурматов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Олег Зотеев, 8.Икром Алибоев, 13.Санжар Қодирқулов, 9.Одил Аҳмедов, 10.Жалолиддин Машарипов (22.Жамшид Искандеров, 73), 17.Достонбек Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 78).

Фаластин: 22.Рами Ҳамада, 3.Муҳаммад Рашид (8.Муҳаммад Ямин, 55), 5.Ёсир Ҳамид, 7.Мусаб Баттат, 11.Ёсир Ислом (19.Маҳмуд Вади, 74), 14.Абдуллоҳ Жобир, 15.Абдуллатиф Баҳдари, 18.Солиҳ Чиҳадеҳ, 20.Назми Ал Бадави, 21.Ислом Батран, 23.Муҳаммад Дарвиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг