Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокор хурмонинг хавфидан огоҳлантирди

Шифокор хурмонинг хавфидан огоҳлантирди

Фото: «Familystr.com»

Гастроэнтеролог Никита Харлов нима учун хурмо истеъмоли хавфли экани ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Звезда» хабар берди.

Шифокорнинг айтишича, мевани меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш фитобезоарлар шаклланишига олиб келиши ва бу ўткир ичак тутилишига сабаб бўлиши мумкин.

Бундай муаммо ўсимлик маҳсулотини кўп миқдорда қабул қилиш оқибатида келиб чиқади.

Бу ҳазм бўлмайдиган толанинг таъсири билан боғлиқ бўлиб, у организм томонидан сўрилмайди, аммо ичак орқали ўтади.

Харловнинг таъкидлашича, кўпинча кекса ёшдаги одамлардаги ҳаракатчанликнинг камайиши ёки ичак таъсирчанлиги синдромига чалинган беморлар учун ҳар қандай ўсимлик маҳсулоти безоарлар манбаи ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг