Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокор жиноят устида қўлга тушди

Шифокор жиноят устида қўлга тушди

Фото: «Xabar.uz»

Пешкў туман Марказий поликлиникаси шифокори К.Ж. 200 АҚШ долларини пора сифатида олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бухоро вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Қувват Ярашов маълум қилди.

Шифокор К.Ж. вобкентлик фуқаро С.Нодирадан уни туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилган. Шу йилнинг 29 август куни у «келишилган» пулни олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шифокорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг