Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун 13 июнь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Саммитда аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсат, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, хавфсизлик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Мулоқотлар якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши, ташкилот доирасида ҳудудлараро алоқаларни, ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.

Президентимизнинг хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг