Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Озодбекни кўп йиллар давомида ўзим тарбиялаганман!»

Шавкат Мирзиёев: «Озодбекни кўп йиллар давомида ўзим тарбиялаганман!»

Фото: «Xivatmadaniyat.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Маданият вазири Озодбек Назарбековга шундай таъриф берган.

«Озодбекни кўп йиллар давомида ўзим тарбиялаганман. Халқпарвар, миллатпарвар вазир бўлиб етишди, – деди Шавкат Мирзиёев. Очиғини тан олишимиз керак, олдинлари маданиятга жуда кам эътибор берганмиз. Энди иқтисодиёт билан баб-баравар маданиятни ҳам тиклаш фурсати етди.

Маданий муҳитда катта бўлган одамнинг турмуш тарзи ҳам маданиятли бўлади. Нега йирик корхоналарда чолғу ёки мақом ансамбллари ташкил этиш мумкин эмас? Нега олийгоҳларимизда танаффус пайти мусиқа қўйилмайди? Олдинлари чойхоналарга борсангиз, Жўрахон Султонов ёки Маъмуржон Узоқовни тинглаб ўтириш мумкин эди. Афсуски, ҳозир бундай яхши анъаналар унутилиб кетди».

Шунингдек, давлат раҳбари мактаб шаҳодатномаларига чолғучилик бўйича баҳолашни ҳам киритишни таклиф этди. Шу тариқа ўқувчи мактабни ўзи маъқул кўрган бирор чолғу турини мукаммал эгаллаган ҳолда битиради.

«Ёш йигит-қизларда суицид ҳолатларини кузатяпмиз, ахборот хуружлари ҳам етарлича. Бунга қарши туриш учун таълим-тарбия, муҳит яхши бўлиши керак. Ҳар бир мактабда ўзининг театри, ансамбли фаолият юритиши зарур. Наманганда ҳар бир мактабга чолғу анжомлари олиб берилибди, эшитиб хурсанд бўлдим», — деди президент мамнуният билан.

Сўзи якунида Шавкат Мирзиёев Наманганда тажриба тариқасида вилоят ҳокимининг маданият бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилиши ва соҳани ривожлантириш учун салмоқли маблағ ажратилишини билдирди. Кейинчалик бу ташаббус бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг