Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев нефт-газ соҳасини ислоҳ қилишга доир қарор қабул қилди

Шавкат Мирзиёев нефт-газ соҳасини ислоҳ қилишга доир қарор қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев нефт-газ соҳасини ислоҳ қилишга доир қарор қабул қилди. Республиканинг нефть-газ тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди.

Сўнгги йилларда ёқилғи-энергетика тармоғини комплекс ривожлантириш ҳамда энергия ресурсларига тобора ошиб бораётган эҳтиёжни таъминлашнинг муҳим омили бўлган энергия манбаларини диверсификация қилиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, геология қидирув ишлари, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва нархларни шакллантириш ишларининг самарасизлиги республика иқтисодиёти ва аҳолисининг энергия ресурслари билан тўлиқ таъминланмаслигига, нефть-газ тармоғи корхоналари молиявий ҳолатининг ёмонлашувига олиб келди.

Жумладан, сўнгги 20 йилда табиий газ қазиб олиш ҳажми 8 фоизга ошгани ҳолда мамлакат корхоналари томонидан уни қазиб олиш ҳажми 29 фоизга пасайди, 2008-2018йилда тасдиқланган табиий газ захиралари 4 фоизга қисқарди, ўтган 5 йил давомида табиий газнинг табиий захиралари ўрнини тўлдириш бўйича ўртача кўрсаткич 70 фоизга яқин ҳажмни ташкил этди.

2017-2018 йилларда молиявий маблағларнинг етишмаслиги ва моддий-техник ресурсларнинг тақчиллиги натижасида табиий газ қазиб олишнинг ўсиши прогноз кўрсаткичларига нисбатан 42 фоизни ташкил этган холос.

Тартибга солиш функциялари ва тижорат фаолиятини ўзида бирлаштирган бошқарувнинг эскирган ва шаффоф бўлмаган тизими нефть-газ тармоғи корхоналарида замонавий менежментни жорий этишга, уларнинг молиявий барқарорлиги ва рентабеллигини оширишга тўсқинлик қилмоқда.

Республика иқтисодиёти ва аҳолисининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, нефть-газ тармоғи корхоналарини молиявий соғломлаштиришни таъминлаш, қабул қилинган халқаро амалиёт асосида соғлом рақобатни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, замонавий рақамли технологияларни ва илғор бошқарув усулларини жорий этиш мақсадида бир қатор чора тадбирлар қабул қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ушбу ҳавола орқали тўлиқ танишиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг