Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев фаолларга давлат мукофотларини топширди

Шавкат Мирзиёев фаолларга давлат мукофотларини топширди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз ва мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган хорижликлар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

31 август куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Президентимиз йиғилганларни, уларнинг тимсолида жойларда давлат мукофотларини қабул қилиб олаётган барча юртдошларимизни муборакбод этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кейинги йилларда Ўзбекистонда катта ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилаётгани ва уларнинг дастлабки натижалари кўзга ташланаётгани таъкидланди.

– Халқ билан мулоқот ҳеч қачон бундай бўлмаган. Одамларни эшитсак, режамиз тўғри бўлади. Ҳамма ҳудудлар ва соҳалардаги ўзгаришлар – халқимиз билан биргаликда қилаётган ишларимиз самараси, – деди Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев маросимга йиғилганларни номма-ном тилга олиб, давлат мукофотлари билан табриклади. Уларни Ватанимизнинг асл фарзандлари, виждони пок, қалби уйғоқ одамлар деб атади. Самарали фаолияти, ҳалол ва фидойи меҳнати, ёшларга ибрат бўлаётгани учун уларга миннатдорлик билдириб, эзгу тилакларини изҳор этди.

Президентимиз тақдирланган юртдошларимиз ва хорижлик дипломатларга мукофотларни тантанали равишда топширди.

– Мана шундай мукофот олиш ва унга муносиб бўлиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Бугун сизлардаги қувонч, кўтаринки кайфиятдан мен ўзим учун ҳам катта куч, катта қувват олдим. Барчангизни Мустақиллик куни билан яна бир бор чин қалбдан табриклайман, – деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг