Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев — «Instagram»да энг машҳур сиёсатчилар қаторида

Шавкат Мирзиёев — «Instagram»да энг машҳур сиёсатчилар қаторида

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Instagram» саҳифасига аъзо бўлганлар сони бўйича собиқ иттифоқ ҳудудидаги сиёсатчилар ичида етакчилардан бири экани маълум бўлди.

BCW (Burson Cohn & Wolfe) халқаро пиар-агентлиги «Дунё етакчилари «Instagram»да» номли тадқиқотини эълон қилди ва унда 426 та расмий давлат аккаунтларини таққослаб кўрди. Ўзбекистондан мазкур тадқиқотда Президентнинг расмий саҳифаси ўрин олган.

Шавкат Мирзиёев аккаунти собиқ иттифоқ ҳудудида 2-ўринда экани ойдинлашди — унинг обуначилари сони изланиш ўтказилган вақтда 831,7 мингни ташкил қилган, ҳозир эса 1 миллиондан ошиб кетган. Ўзбекистон раҳбари аккаунтига аъзо бўлганлар сони Буюк Британия бош вазири Тереза Мей (103 минг), Германия канцлери Ангела Меркель (772 минг), Сингапур бош вазири Ли Сянлун (358 минг)дан ўзиб кетган.

Ҳамдўстлик ҳудудида Россия бош вазири Дмитрий Медведев 2,91 миллион аъзо билан етакчилик қилади.  Биринчи бешликка Озарбайжон президенти Илҳом Алиев (236,7 минг обуначи), Украина президенти Пётр Порошенко (123,6 минг обуначи) ва Қозоғистон бош вазири Бақитжон Сагинтаев (77,9 минг обуначи) аккаунтлари ҳам кирган.

Дунё миқёсида эса Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Нарендра Моди 15 миллион, Индонезия президенти Жоко Видодо 12 миллиондан ортиқ, АҚШ президенти Дональд Трамп 10 миллиондан ортиқ аъзо билан етакчилик қилмоқда.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, давлат раҳбарининг «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Youtube» ижтимоий тармоқлари ва «Telegram» мессенжеридаги расмий саҳифалари Комил Алламжоновнинг матбуот котиблиги даврида расмий мақом (verified)га эга бўлган эди.

Тадқиқотга кўра, сўнгги йилда рус тилидаги расмий саҳифада 793 та пост қўйилган, шулардан 747 таси суратли, 46 таси видеолидир. Барча постларга жами 8,42 миллион марта «лайк» босилган, 10,7 мингта изоҳ қолдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг