Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев икки давлат раҳбари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев икки давлат раҳбари билан учрашди

Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободга келгач, Туркманистон ва Молдова Президентлари билан учрашган.

Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувда Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити муваффақиятли ўтишини тилаган.

Учрашувларда мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинган.

Игорь Додон билан учрашувда Президентлар ўзаро алмашинувларни фаоллаштириш ҳамда турли тармоқлар учун истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олишган.

Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам диққат марказида бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг