Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 май куни Фарғона вилоятига ташриф буюрганди. Ташриф давомида туманларга саноатни олиб кириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, шу мақсадларга хизмат қиладиган корхоналар фаолияти билан танишиш, янги иқтисодий лойиҳаларни белгилаш режалаштирилганди.

Президент сафар давомида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди. Фарғона шаҳрида вилоят фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар, тадбиркорлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Жойларда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев 7 май куни Фарғонага икки кунлик ташриф якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг