Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Асқар Маминни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Асқар Маминни қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

25 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.

Асқар Мамин Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда, аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика, аграр тармоқларда, таълим, маданият соҳалари ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Товар айирбошлашдаги юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, мамлакатларимиз етакчи компаниялари иштирокида кооперация ва инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма дастурлар асосида гуманитар ва туризм соҳаларида фаол алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

«Учрашув сўнгида кенг кўламли Ўзбекистон-Қозоғистон шериклиги доирасида янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлашга келишиб олинди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг