Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сергели ҳокими Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди

Сергели ҳокими Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди

Фото:«Xabar.uz»

Сергели тумани ҳокими Ҳусанов Нозим Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинлади ва унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва маъқулланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Нозим Ҳусанов узоқ йиллар давомида иқтисодчи сифатида банк соҳасида фаолият юритган. Қатор тижорат банклари ва Марказий банкда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари ҳамда биринчи ўринбосари сифатида ҳам фаолият олиб борган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг