Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенат: ДСИ ходими ўлими билан боғлиқ ҳолат назоратга олинди

Сенат: ДСИ ходими ўлими билан боғлиқ ҳолат назоратга олинди

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ушланиб, машинага мажбурий жойланган вақтда вафот этгани хабари берилганди.

Жорий йилнинг 11 июнь куни «ЙПХ ходимлари ДСИ бошлиғи ўринбосарини ўлдириб қўйишгани айтилмоқда» номли хабар интернет тармоқларида кенг тарқалди.

Хабарда шу йилнинг 10 июнь куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Азиз Аҳмедов Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг зўровонлиги туфайли вафот этгани айтилган.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат билдириб, унда фуқаро Азиз Аҳмедов бошқарувидаги Cobalt русумли автотранспорт воситаси светафорнинг қизил чироғидан тўхтамасдан ўтиб, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, автотранспортда юқори тезликда ҳаракатланиб яширинмоқчи бўлганлиги, шундан сўнг йўл қатнов қисмининг ўртасида тўхтаб, ҳайдовчи автотранспортни ташлаб, пиёда қочишга уринганлигини маълум қилган. Бу борада вазирлик интернет тармоқларида ҳолат тасвирга туширилган видеоматериални ҳавола этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан якуний хулоса, тергов жараёнлари ўз ниҳоясига етгандан сўнг маълум бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мазкур ҳолат бўйича ўрганиш натижалари бўйича маълумотларни кенг оммага эълон қилади. Ўз навбатида, қўмита қонун бузилиш ҳолатининг ҳар қандай кўринишига муросасиз эканлигини билдиради, деб ёзади Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К.Бурханов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг