Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Капитан Сайфутдинова Тошкент ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи этиб тайинланди

Капитан Сайфутдинова Тошкент ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи этиб тайинланди

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи — бош бошқарма бошлиғининг матбуот котиби лавозимига капитан Сайфутдинова Ирина Владимировна тайинланди.

Ирина Сайфутдинова 1974 йилда Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1997 йил Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Ватанпарвар» газетасида мухбир, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририятида бўлим мудири, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғининг ўринбосари — бош муҳаррир лавозимларида меҳнат қилган.

Ахборот мультимедиа маркази бошлиғининг ўринбосари — бош муҳаррири вазифасини бажарувчи лавозимига катта сержант Шираева Эътибор Рустамовна тайинланди.

Шираева Эътибор Рустамовна 1985 йилда Хоразм вилояти, Хива шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 2004 йил Хива шаҳар педагогика касб-ҳунар коллежини ҳуқуқшунос-иқтисодчи мутахассислиги бўйича ҳамда 2010 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг (ҳ.в. ЎзДЖТСУ) бакалавриат ва 2012 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика мутахассислиги бўйича магистратура таълим йўналишларини тамомлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг