Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сардобадаги ЙТҲда бир одам вафот этди

Сардобадаги ЙТҲда бир одам вафот этди

19 октябрь куни соат 19:50да Сардоба тумани ИИБга тушган хабарга кўра, Газ-52 юк машинаси Сардоба туманида бир пиёдани уриб юборган.

Натижада пиёда олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилоятида жорий йил октябрь ойининг шу кунига қадар жами 14 та йўл-транспорт ҳодисаси, шундан Боёвут туманида 3 та, Сардоба, Ховос ва Сирдарё туманларида 2 тадан, Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳамда Мирзаобод, Оқолтин, Гулистон туманларида 1 тадан содир этилган.

ЙТҲлар натижасида 5 фуқаро вафот этган, 9 фуқаро турли тан жароҳатлари олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг