Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Samsung Electronics» етакчига айланди

«Samsung Electronics» етакчига айланди

Фото: «Phys.org»

2018 йилнинг 4-чорагида жаҳон смартфонлар бозори 7 фоизга қисқарди. Бу ҳақда «YTN» тадқиқотларига асосланиб «Regnum» хабар бермоқда.

Ушбу компаниянинг жаҳон бозорини ўрганишга бағишланган тадқиқотида («Counterpoint Research», 3 март) 2018 йилнинг 4-чорагида глобал смартфонлар бозори 390 млн. бирликни ташкил этган айтилади, бу 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоиз кам кўрсаткич.

«Samsung Electronics» компанияси Жанубий Америка, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларида етакчиликни сақлаган ҳолда, глобал бозордаги улушини 18 фоизга етказиб олган.

Янги ишланмалари ҳисобига «Apple» иккинчи ўринга қайтди — глобал бозордаги улуши 17 фоиз.

«Apple» савдолари 2017 йилнинг мос даврига қараганда 15 фоизга пасайган, бироқ ҳар бир қурилмаси ўртача 789 доллардан сотилиши эвазига компания тушумини 16 фоизга яхшилади.

Учинчи ўринда — «Huawei». Хитой компанияси 2019 йилда даромад олиш бўйича «Apple»ни ортда қолдириши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг