Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда йўқолган вояга етмаган ўсмир бир йилдан кейин топилди

Самарқандда йўқолган вояга етмаган ўсмир бир йилдан кейин топилди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ,

2022 йил 25 феврал куни Самарқанд вилояти, Иштихон тумани «Чақар» маҳалласида яшовчи, 2005 йилда туғилган Б.Турғунов яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолганди.

Шу бўйича унинг яқин қариндошлари ариза билан мурожаат қилишган.

Ҳолат юзасидан ИИО ходимлари томонидан қидирув тадбирлари олиб борилган. 

Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, 2023 йил 27 март куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ профилактика катта инспектори майор A.Бобоназаров ўзининг хизмат ҳудуди бўлган Самарқанд шаҳар Янгиқўргон маҳалласида профилактик тадбирларни ўтказаётган вақтида ўсмир маҳалла ҳудудида юрганлиги аниқланган.

Сўнгра у Иштихон тумани ИИБ ходимларига топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг