Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда шоли ичимлик суви билан суғорилмоқда, кўп қаватли уйларда сув йўқ

Самарқандда шоли ичимлик суви билан суғорилмоқда, кўп қаватли уйларда сув йўқ

Фото: Экология қўмитаси

Самарқанд вилояти фермерлари шолини ичимлик суви билан суғоришмоқда. Бу ҳақда экология қўмитаси расмий каналида маълумот берилди.

Чўпонота сув таъминоти базасидан олинадиган сувнинг учдан икки қисми айнан шу мақсадда ишлатилади. Самарқанд ДК «Сувоқова»нинг моддий-техник таъминот бўйича бўлим бошлиғи Аҳмаджон Тўрақуловнинг айтишича, яна муаммолардан бири томорқаларнинг ичимлик суви билан суғорилишидир. Буларнинг барчаси Самарқанд шаҳрини ичимлик суви билан таъминлашда муаммолар туғдирмоқда.

«Айнан шу ҳудудда ирригация жуда ҳам заиф. Суғориладиган ариқ суви деярли йўқ. Чуқурликдан сув тортиб оладиган насос ўрнатиш қиммат ва қийин иш. Шу сабабли сув қувурлари бўйлаб жойлашган далалардаги шоли ичимлик суви билан суғорилади, бу анча арзонга тушади. Оқибатда эса кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар сувсизликдан азоб чекмоқда», — дейди А.Тўрақулов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг