Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда ўсмир болани калтаклаганлар маъмурий қамоқ жазосига тортилди

Самарқандда ўсмир болани калтаклаганлар маъмурий қамоқ жазосига тортилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Жорий йилнинг 30 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Ҳазора маҳалласида ёш ўсмирнинг калтакланаётган ҳолати тасвирга олинган видео тарқалганди. Кўп ўтмай мазкур тасвир юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабари берилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, куни кеча мазкур ҳолат юзасида суд бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳар маъмурий судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузар И.Х.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖтК) 183-моддаси, 195-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан 12 (ўн икки) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Иккинчи ҳуқуқбузар З.И. ҳам МЖтКнинг айни моддаларида кўрсатилган қимлмишларни содир этган деб топилди. Энди у суд қарорига кўра, 11 (ўн бир) сутка «ўтирадиган» бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг