Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда оролчада қолиб кетган 24 нафар фуқаро қутқарилди

Самарқандда оролчада қолиб кетган 24 нафар фуқаро қутқарилди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Кеча, 4 июль куни соат 10:05да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик хизматига телефон орқали Тойлоқ тумани Зарафшон маҳалласи Мирзаполвон қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳ.А. мурожаат қилиб ёрдам сўраган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 3 июль куни Зарафшон дарёсининг Мирзаполвон қишлоғи яқинидан оқиб ўтувчи қисмида жойлашган, ўзлаштирилган ер майдонида деҳқончилик қилиш учун оролчага 24 нафар маҳаллий фуқаролар дарёни кечиб ўтишган. Аммо, сув сатҳи кўтарилганлиги туфайли оролдан яшаш пунктига қайтиш имкони бўлмаган.

Мазкур ҳолат бўйича, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида жами 4 нафар ҳарбий хизматчи ва 6 нафар қутқарувчилар зудлик билан белгиланган ҳудудга етиб боришди. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, оролчада қолиб кетган 24 нафар фуқаро тан жароҳатисиз махсус кичик ҳажмли кемада қирғоққа олиб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг