Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда дарёлар тошмоқда. ФВВ ва ИИВ қирғоқни мустаҳкамлаш ишларини олиб боряпти (фото)

Самарқандда дарёлар тошмоқда. ФВВ ва ИИВ қирғоқни мустаҳкамлаш ишларини олиб боряпти (фото)

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълумки, жорий йилнинг 16-22 июль кунлари республикамиз ҳудудига қўшни Туркманистон Республикаси орқали Эрон давлати ҳудудидан иссиқ ҳаво оқими кириб келиши сабабли жойларда ҳарорат 44-45 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бунинг натижасида Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан республикамизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларига гляциал сел оқимларининг ўтиш эҳтимоли мавжуд.

Бу эса ўз навбатида мамлакатимиздаги дарёлардаги сув ҳажмининг сезиларли кўпайишига олиб келади. Хусусан, ўтган йиллар билан таққослаганда Самарқанд вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон, Қорадарё ва Оқдарё дарёларида ҳам сув ҳажми нисбатан ошганлигини кузатишимиз мумкин.

Кутилаётган иссиқ кунларни беталофат ўтказиш мақсадида, Самарқанд вилоятида ҳам тегишли амалий тадбирлар олиб борилмоқда. Дарёлар қирғоқларини, кўприкларни мустаҳкамлаш, муҳофаза зонасида жойлашиб қолган объектларни аниқлаб бартараф этиш, ҳимоя дамбаларининг хавфсизлигини таъминлаш шулар жумласидандир.

Таъкидлаш жоиз, айни дамда Зарафшон дарёсининг Жомбой тумани қўриқхона ҳудудидаги ҳимоя дамбасини мустаҳкамлаш бўйича Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, вилоят ва Жомбой туман ҳокимлиги, Зарафшон магистрал сувлардан фойдаланиш бошқармаси ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарурий муҳандислик ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур тадбирларда жами 184 нафар ишчи-ходим, шунингдек 60 яқин махсус техникалари жалб этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг