Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанддаги 9 қаватли уйда портлаш содир бўлди (фото)

Самарқанддаги 9 қаватли уйда портлаш содир бўлди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси, тахминан соат 00.45 ларда Самарқанд шаҳрида 9 қаватли уйнинг 1-чи қаватида портлаш содир бўлди, жароҳат олганлар йўқ, деб хабар бермоқда «Zarnews.uz»

Нашрнинг ёзишича, ушбу кўп қаватли уй шаҳардаги 24-сонли ўрта мактабнинг яқинида жойлашган бўлиб, маҳаллий аҳоли томонидан «Титаник» деб аталади.

Фото: «Xabar.uz»

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда хонадонда ҳеч ким бўлмаган.  Ҳозирги вақтда уй эгаси оиласи билан чет элда. Вақти-вақти билан опаси келиб уйдан хабар олиб турган.

Фото: «Xabar.uz»

Хабар берилишича, ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин тезда бартараф этилган.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг