Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд бош архитектори ва бошқаларга нисбатан суд жараёни бошланди

Самарқанд бош архитектори ва бошқаларга нисбатан суд жараёни бошланди

Иллюстратив фото

Фото: «ivbg.ru»

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида вилоят бош архитектори ва бошқаларга нисбатан суд жараёни бошланди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

Унга кўра, судланувчилар Камолиддин Шукуров (1977 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати — тожик, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланмаган, «Afrosiyob Story Servis» масъулияти чекланган жамияти раҳбари), Бобир Элмурадов (1983 йилда Қашадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланмаган, Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят бош архитекори лавозимида ишлайди, илгари Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган) ва Темир Халикулов (1960 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган, миллати —ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланмаган, «Дилшод Таъмир Дизайн» хусусий корхонасида бош муҳандис лавозимида ишлайди, илгари «Капитал қурилиш дирекцияси»давлат корхонасининг раҳбари лавозимида ишлаган) га нисбатан жиноят ишини  ЖИБ Самарқанд шаҳар суди судьяси Зарифа Ахмедова раислигида кўриб чиқилмоқда.

Судланувчилар ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растара йўли билан талон-торож қилиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, савдо қоидаларини бузиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби жиноятларда айбланаётир.

Суд жараёни давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг