Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Руфат Рисқиевга 3 хонали уй қуриб берилмоқда (фото)

Руфат Рисқиевга 3 хонали уй қуриб берилмоқда (фото)

«Тошкент йўлбарси» номи билан жаҳонга машҳур бўлган афсонавий боксчимиз Руфат Рисқиев йил якунигача янги уйга кўчиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига биноан ҳар бир соҳада фахрийларимизга эътибор қаратиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳолидан хабар олиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон бокс федерациясининг бош ҳомийси «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Руфат Рисқиевга янги хонадон қуриш ишлари бошланди», дейилади хабарда.

Лойиҳага кўра, Руфат аканинг хонадонидаги бўш ер майдонига у киши учун барча қулайликларга эга 3 хонали уй қуриб берилади. Режа бўйича янги уй йил якунигача қуриб битказилади ва афсонавий боксчимиз унга кўчиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг