Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда мудҳиш жиноят — 16 ёшли ўсмир бутун оиласини қириб ташлади

Россияда мудҳиш жиноят — 16 ёшли ўсмир бутун оиласини қириб ташлади

Фото: РИА Новости

Россиянинг Ульяновск обласи, Патрикеево қишлоғида мудҳиш жиноят содир этилди. Хабар қилинишича, вояга етмаган шахс томонидан бутун оила аъзолари — 66 ёшли эркак, 69 ва 42 ёшли аёл ҳамда 4 ёшли икки болакай ўлдириб юборилган.

Ўсмир шундан сўнг ўз жонига қасд қилган. Хабар қилинишича, 16 ёшли қотил ўз режасини аввалдан дўстларидан бирига маълум қилган. У овозли хабар юборган ва бобоси ҳамда бувисини ўлдириш нияти йўқлиги, аммо онаси, укаси ва синглисининг ўлимини улар кўтара олмаслиги, шу боис уларни ҳам йўқ қилишга тўғри келиши ҳақида гапирган.

Айни вақтда ушбу аудиоёзув кимга юборилгани аниқланмоқда. Жиноят болта билан амалга оширилган. Ўсмир ҳаммани ўлдириб бўлгач, ўзига бир нечта жароҳатлар етказган. Унинг жасади уйдан 500 метр узоқликдаги уяли алоқа воситалари антеннаси тагидан топилган.

Айни вақтда жиноятга ўзаро келишмовчилик ёки руҳий ҳасталик сабаб бўлгани таҳмин қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг