Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда бир ўзбекни юк машинаси босиб кетди

Россияда бир ўзбекни юк машинаси босиб кетди

Бугун, 26 июль куни Челябинск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Б.Р.ни йўлни кесиб ўтаётганида юк автомашинаси уриб кетган ва у воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, вазият назоратга олинган.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ва Челябинскдаги ўзбек диаспораси биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш масалаларини ҳал қиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг