Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ревизор». Электрон шикоятлар китоби бизнес учун қанчалик муҳим? (видео)

«Xabar.uz» сайти ҳамда IT-Парк ҳамкорлигида «Эксперт фикри» дастури йўлга қўйилган. Кўрсатувнинг дастлабки сонида «Altmed» стартап-лойиҳаси ҳақида сўз юритилганди.

Шунингдек, «ArzonApteka» стартапи вакили Нигора Оқилова билан суҳбат олиб борилди.

«Эксперт фикри» дастурининг навбатдаги меҳмони «Ревизор» лойиҳаси асосчиси Исломали Нуралиев бўлди.

«Ревизор» стартапи — бу электрон шикоятлар китоби бўлиб, турли бизнес вакилларига ўз сервисларини яхшилаб бориш имконини беради. Лойиҳа муаллифлари мижозлар фикри ва бошқа маълумотларни йиғиб, бизнес раҳбарларига тақдим этишади.

«Бу иккала томон учун ҳам фойдали. Мижозлар яхшиланган сервисга эга бўлсалар, бизнес вакиллари янада кўпроқ даромадли бўладилар», — дейди Исломали Нуралиев.

Суҳбат билан тўлиқлигича видеоинтервьюда танишишингиз мумкин. Шунингдек, стартап юзасидан эксперт фикри ҳам берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг