Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Равшан Эрматов ЎФАнинг биринчи вице-президенти бўлиши айтилмоқда

Равшан Эрматов ЎФАнинг биринчи вице-президенти бўлиши айтилмоқда

Фото:«Uza.uz»

ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда «GoSport.uz» ишончли манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, тез орада ЎФА ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади ва унда Равшан Эрматов номзоди кўрсатилиши айтилмоқда.

Маълумот учун, ЎФА президенти Очилбой Раматов саналади. Аммо Раматов ҳукуматда ва Транспорт вазири сифатида ҳам иш олиб бориши сабабли одатда ўзбек футболига ЎФАда биринчи вице-президенти жавоб беради.

Сал олдинроқ, Умид Аҳмаджонов  Ўзбекистон футбол ассоциациясидан  кетганлиги ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг