Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Равшан Эрматов гуруҳи Тошкент Халқаро аэропортида кутиб олинди

Равшан Эрматов гуруҳи Тошкент Халқаро аэропортида кутиб олинди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

ФИФА рефериси, Жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйинни бошқариш бўйича рекорд соҳиби ҳамюртимиз Равшан Эрматов Россияда ўтказилаётган мундиалда иштирок этиб қайтди.

Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ЖЧ-2018дан ўрин олган Аргентина – Хорватия ва Испания – Марокаш учрашувини бошқариб боришди. Шу тариқа Равшан Эрматовнинг мундиалларда бошқарган учрашувлари сони 11тага етди. Бу эса мутлақ рекорд ҳисобланади.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Бугун тунда Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида ЎФА мутасаддилари, футбол мухлислари ва ОАВ ходимлари кутиб олишди.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Равшан Эрматов Жаҳон чемпионати давомида уларни қўллаб-қувватлаб турган барчага ўз миннатдорчилигини билдириб ўтар экан, футбол бўйича 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида Ватанимиз номи янграганидан бениҳоя бахтиёр эканини билдириб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг