Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Қозоғистонга пул ўтказишда учинчи ўринда

Ўзбекистон Қозоғистонга пул ўтказишда учинчи ўринда

Фото: «Kapital.kz»

Пул ўтказиш тизимлари орқали Қозоғистонга 2019 йил январь—май ойларида 145,8 млрд. тенге ($379 млн.) пул келиб тушди. Бу ҳақда «Ranking.kz» мамлакат Миллий банки маълумотларига асосланиб хабар берди.

Шу беш ойда Россиядан 61,9 млрд. тенге ($161 млн.), Жанубий Кореядан 26,2 млрд. тенге ($68,1 млн.) маблағ Қозоғистонга ўтказилган.


Қозоғистонга пул ўтказилаётган мамлакатлар орасида Ўзбекистон учинчи ўринда — 12,8 млрд. тенге ($33,3 млн.). Қўшни давлатга пул ўтказмаларида Ўзбекистоннинг улуши 8,7 фоизни ташкил этди. 2018 йилнинг илк беш ойида бу кўрсаткич 6,8 фоизга тенг эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг