Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 2 август Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Унда 4 киши, жумладан 2 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари Ф.Т. ва Д.А. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Учинчи ўзбекистонлик Р.Ж. олган жароҳатларидан Чимкент шаҳар шифохонасида вафот этди.

ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олгани ва марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатаётгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг