Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда йирик автоҳалокат, бир ҳамюртимиз вафот этди

Қозоғистонда йирик автоҳалокат, бир ҳамюртимиз вафот этди

Фото: «Google.com»

Мамлакатимизнинг Актау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019-йил 29-июн куни маҳаллий вақт билан соат 18:15да «Самара-Чимкент» трассасининг 896-км.да 3 автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Автомобилларнинг иккитасида 11 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. ЙТҲ оқибатида ҳамюртимиз М.А. вафот этди.

Садафхон Аҳматалиевна Юнусова ва Ойбек Хотамжон ўғли Мўминжонов жароҳат олган ва Ақтўбе вилояти Хромтау туманидаги касалхонага жойлаштирилган. Олинган маълумотларга биноан уларнинг соғликлари ҳолати барқарор.

8 нафар ҳамюртимиз айни пайтда Хромтау шаҳридаги «Шерхан» кемпингида бўлиб турибди. ЙТҲ бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона томонидан вазият назоратга олинган ҳамда Ақтўбе вилояти Хромтау туманининг тегишли органлари билан тезкор алоқа ўрнатилган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда эслатиб ўтадики Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Актау шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-29-277-71-17.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг