Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистондаги аянчли автоҳалокатда 2 аёл қурбон бўлди

Қорақалпоғистондаги аянчли автоҳалокатда 2 аёл қурбон бўлди

21 август соат 03:30 ларда 24 ёшли фуқаро Cobalt машинасида қаршисидан келаётган 40 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia машинаси билан тўқнашган.

Cobalt ҳайдовчиси Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлида кетаётган бўлган.

Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси, аёл йўловчиси, Nexia’даги 2 йўловчи (бири 18 ёшли қиз) турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, аёл ва қиз шу ерда вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг