Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистонда бир хонадонда олти киши вафот этди

Қорақалпоғистонда бир хонадонда олти киши вафот этди

Фото: Xabar.uz

Хўжайлида бирданига олти киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси Kun.uzга маълумот берган.

Воқеа кеча, 9 декабр куни содир бўлган. Бу ҳақда Хўжайли тумани ИИБга соат 17:00 да маълумот келиб тушган.

Ёш ота-она ва уларнинг фарзандлари, шу куни уйга меҳмонга келган қариндоши иситиш печидан чиққан газ ҳидидан заҳарланиб оламдан ўтган. Болакайларнинг бири 11, иккинчиси 7 ёшда бўлган.

Маълум қилинишича, уй эгалари иситиш печидаги газни очиқ ҳолатда ёққан.

Ҳолат бўйича Хўжайли тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг