Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қорадори-2019» тадбирида «трамадол» ва «тропикамид» дориларини олиб кетаётган шахс ушланди

«Қорадори-2019» тадбирида «трамадол» ва «тропикамид» дориларини олиб кетаётган шахс ушланди

Фото: ИИВ

«Қорадори-2019» тадбирида ёнида «трамадол» ва «тропикамид» дори воситалари бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармасидан олинган хабарга кўра, 2019 йилнинг 4 сентябрь куни «Қорадори-2019» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида, ходимлар томонидан Тошкент шаҳрида бир нечта тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.

Натижада Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида рўйхатда турган 1972 йилда туғилган А.З. Учтепа туманининг Алгоритм даҳасида тўхтатилиб текширилганда, ёнидан таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган 2000 дона «Трамадол» ва 3 дона флаконда «Тропикамид» дори воситалари топилди ва ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда олинган ушбу дори воситалари манбасини аниқлашга қаратилган тезкор ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг