Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хиёбон, тарихий маҳалла, сайилгоҳ. Қўқон ҳунармандчилик фестивалига қандай тайёргарлик кўрмоқда? (фото)

Хиёбон, тарихий маҳалла, сайилгоҳ. Қўқон ҳунармандчилик фестивалига қандай тайёргарлик кўрмоқда? (фото)

Фото: Xabar.uz

Қўқонда ҳаёт қайнамоқда. Шаҳар марказидаги Худоёрхон ўрдасида одам гавжум. Атрофда ҳам. Биринчи халқаро ҳунармандчилик фестивалининг очилишига бир кун қолди.

Тайёргарлик жараёни доирасида охирги ишлар амалга ошириляпти. Масалан, Ўрда ортидаги хиёбонга чироқ ўтказиш ишлари якунланиш арафасида. Пиёдалар йўлкасида ҳали қиладиган ишлар борлиги кўриниб турибди.


Фестивалга ташриф буюрганлар ва шаҳар аҳли пиёда сайр қилиши учун шароит яратилган. Ўрдага олиб келувчи марказий кўчалар ёпилган ва пиёда сайр қилинадиган сайлгоҳга айлантирилган. 



Ўрда ҳовлиси турли декорациялар билан безатилган. Айниқса, тарихий ўзбек маҳаллалари яхши акс эттирилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бундай декорациялар фестивал колоритини чуқурроқ ҳис қилиш имконини беради. 



Жаҳон ҳунармандчилик Кенгашининг 2019 йилнинг 23 июлидаги қарорига кўра, Қўқон шаҳрига ёғоч ўймакорлиги бўйича Ҳунармандчилик шаҳри мақоми берилган. Шу кунгача жаҳоннинг турли мамлакатларидаги 35 та шаҳар мана шундай мақомга сазовор бўлган. Қўқон — МДҲ давлатлари ичида ушбу рўйхатда ягона бўлиб турибди.


Фестивалда Республикамизнинг 153 туманидан ҳунармандчиликнинг 34 йўналиши бўйича 1 116 нафар ҳунарманд ва 87 нафар ташкилотчилар иштирок этади. Фестивалда 78 та давлатдан ҳунармандчиликнинг 29 та йўналиши бўйича 191 нафар хорижлик ҳунармандлар қатнашади. Шунингдек, фахрий меҳмон сифатида 38 нафар юқори мартабали хорижлик давлат арбоблари ва олимлар иштирок этиши кутилмоқда.


Фестивални ёритиш мақсадида келган журналистлар учун матбуот марказида барча шароитлар тайёрлаб қўйилган. «Xabar.uz» сайти Биринчи халқаро ҳунармандлар фестивалини ёритиб боришни режалаштирган. Сайтимиздан узоқлашманг...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг