Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қизилравот» чўлида қонунбузарлик содир этган шахслар қўлга олинди

«Қизилравот» чўлида қонунбузарлик содир этган шахслар қўлга олинди

Фото:«Xabar.uz»

Хоразмлик бир нечта фуқаро Ромитан туманидаги «Қизилравот» чўли ҳудудидаги саксовул буталарини ташиб кетиш билан боғлиқ қонунбузарлик содир этишди. Бу ҳақда Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

«Қизилравот» чўлида саксовул, юлғун, шунингдек, бошқа ёввойи дарахт ва буталар ўсади. Ушбу чўл бевосита Хоразм вилояти кенгликларига туташган.

Маълумотга кўра, жорий йилнинг 4 сентябрь куни хоразмлик фуқаролар 2 та автомашинада - ҳар бири камида 2,5 тоннадан саксовул кундасини талон-тарож қилган.

Ўғирланган саксовул буталари ҳамда қонунбузар шахсларга тегишли автомашиналар ҳам ашёвий қурол сифатида расмийлаштирилган.

Айни пайтда аниқланган ҳолат юзасидан ўғирлик содир этган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 2-қисмига мувофиқ, баённома расмийлаштирилган.

Маълумот ўрнида: жорий йилнинг август ойида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ромитан туман ҳокимлиги ҳамда вилоят Транспорт депортаменти билан уюштирилган рейд тадбирларида хоразмликлар томонидан содир этилган қонунбузарликлар сони бештага етган. Бу галгиси эса олтинчи қонунбузарлик ҳисобланади. Ҳар бир ҳолатда камида 5 тонна, яъни 30 тоннага яқин саксовул кундаси талон-тарож қилинган.

Лайло Ҳайитова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг